Украинада қолиб кетган қозоғистонликлар учун учинчи рейс тайёрланяпти

Украинада қолиб кетган қозоғистонликлар учун учинчи рейс тайёрланяпти

Қозоғистон Украинадан чиққанлар учун Польша орқали амалга ошириладиган учинчи эвакуация рейсини кутяпти. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир самолётда учадиган фуқароларни тўплаш ишлари кетяпти. Ҳозир Польшада 70 дан кўпроқ фуқаро бор. Улар бошқа юртдошларни қўрқмасликка, дипломатларимиз билан имкон қадар тезроқ алоқа боғлашга чақиряпти. Вазирлик берган маълумотга кўра, яна 89 фуқаро Украина – Польша чегараси сари йўл олган.

Дмитрий Щебет, Қооғистон Республикаси фуқароси:

- Биз Киевдаги элчихонадан учта автобусда йўлга чиққан ватандошларимизни кутяпмиз. Улар тез орада келиб қолиши кутиляпти. Ҳозир Украина ҳудудида бўлган барча ватандошларимизга мурожаат этаман: дўстлар, Киевдаги элчихонага етиб боринглар, дипломатлар билан алоқа боғланг. Сизга ёрдам беришади. Львовдаги фахрий консулликка учранг. У ерда ҳам ватанга қайтишга ёрдам беришади. Яширинадиган жой, емак билан таъминлашади. Биз сизни кутяпмиз. Дипломатларимиз ҳаммани олиб чиқиб кетишга ҳаракат қиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси