Республика куни – мустақил, шунингдек, ҳуқуқий давлат сифатида
Қозоғистоннинг миллий мақомини белгилаб берган кун. 34 йл муқаддам қабул қилинган давлат мустақиллиги
тўғрисида декларация мамлакатнинг
барча фуқароларининг миллати, жинси, дини ва сиёсий эътиқоджидан қатъи назар манфаатлари
ва ҳуқуқлари тўлақонли муҳофаза этилишини кафолатлади. Ҳужжат сиёсий партиялар, турли жамоат, илмий ва диний ташкилотлар ривожланиши сари йўл очди. Яъни, бир чанғароқ остидаги халқнинг тинч ҳаётига соя
туширмаган ҳолда миллат ва элатларнинг бирлигини таъминловчи маданияти ва урф-одатлари, тили ва дини ривожланишига йўл очди. Миллий экспертлар шу куни Қозоғистоннинг маънавий
янгиланиши сари йўл очилганини таъкидлашди.
Елнар Берикбаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бўлим мудири:
- 1990 йилда мустақил «Қозоғистон муфтияти» ташкил этилди. Бир оз кейин Алматидаги Вознесенский ва Никольск соборлари рус православ черковига берилди. Фуқаролар эътиқод эркинлигини олди. Мамлакатимизга турли юртлардан воизлар-тарғиботчилар
кела бошлади. Яъни, Қозоғистоннинг маънавий ренессанси бошланди. Республика куни – мамлакатимизнинг муҳим миллий байрами. Бундай миллий ва кўплаб давлат байрамлари турли конфессиялар, этносларни ўзаро
яқинлаштиради, толерантлик, тинч-тотув Қозоғистонда мулоқот ва келажак сари
интилишни таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси