Барча сайлов участкалари асосий сиёсий воқеаларга тайёр. Марказий Сайлов Комиссияси раиси Нурлан Абдиров таъкидлашича, бюллетенларни етказиб бериш давом этяпти, бу жараён ички ишлар органлари ходимлари назорати остида амалга оширилмоқда. Марказий Сайлов Комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакатдаги 86 та участкада овоз бериш тонгги соат олтида бошланади. Шу жумладан, фуқаролар вақтинча тутиб турилган жойларда 47 та участка ишлайди. Президент сайловларида жами 10 минг 101 та участка ишлайди, хорижда 68 та сайлов участкаси очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси