Қозоғистон Миллий музейида «Евроосиё даштлари марказидаги Сариарқа мероси» номли жамоавий монография тақдимоти ўтказилди. «Қазина» туркумида чоп этилган 6-китобда сўнгги уч йилдаги археологик, этнографик изланишлар, георақамли картографиялаш, тарихий-маданий ёдгорликларни рақамли шаклда 3D моделлаштириш ҳамда Ақмўла вилояти топонимикаси бўйича ишлар натижалари жамланган. Саба қўриқхонасида ўтказилган археологик қазув ишлари натижасида топилган бронза даври ёдгорликлари, дафн этиш маросими, одамлар эътиқоди, қурол-аслаҳа, маданият ва турмуш шароити ҳақида янги маълумотлар берилган.
АҚАН УМАРУЛИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ҚОШИДАГИ «ХАЛИҚ ҚАЗИНАСИ» ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:
- Ушбу уч йиллик меҳнат натижасида Ақмўла вилоятидаги 45 манзилгоҳнинг тарихий номини қайтариш тўғрисида аниқ далиллар келтирилиб, таклиф берилган. Шунингдек, 5 та йирик ёдгорлик тадқиқ этилди, кўҳна Тўрғай минтақаси нақадар муҳимлигини кўрсатувчи тадқиқот ишлари ўтказилди. Этнографик материаллар билан бирга халқ ичида куйланадиган 310 дан ортиқ эълон қилинмаган ҳамда илмий муомалага киритилмаган мусиқий ижод намуналари ёзиб олинди.