Бизнесни ривожлантиришда янги ёндашувлар таклиф этилди

Бизнесни ривожлантиришда янги ёндашувлар таклиф этилди

Бизнес билан конструктив мулоқот мамлакатда қулай амалий муҳит яратиш имконини беради. Бугун Ҳукуматда шу ҳақда сўз юритилди. Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирларидан бири сифатида мутлақо янги ёндашувларни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда. Бу, хусусан, креатив саноат соҳасида ёшларнинг бизнес-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойлардаги бизнесда кадрлар салоҳиятини кучайтириш, шунингдек, солиқ юкини камайтириш. Шу билан бирга, юртимиз тадбиркорларини давлат органларининг асоссий аралашувидан ҳимоя қилиш зарур. Бундан ташқари, маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан субсидиялаш тизимини қайта кўриб чиқиш, қолаверса, бизнесни ривожлантириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича режа ишлаб чиқиш таклиф қилинади. Охирги чора борасидаги масъулият Миллий иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор давлат органлари ва Тадбиркорлар миллий палатасига юкланади.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.