Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири

Инсон ҳаёти, соғлиғи ва ҳақ-ҳуқуқлари – олий қадриятлар бўлиб, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай давлатда асосий қонуннинг дастлабки қаторларига ёзиб қўйилади. Давлат бизнинг ҳаётимиз ва соғлиғимиз устида қанчалик самарали ғамхўрлик қилаётганини кундалик ҳаётимизда ҳис қиладиган хавфсизлик туйғусига қараб тушуниш мумкин – турмушда, кўчада ва албатта, иш жойимизда соғлиғимиз учун хатар сезяпмизми? Афсуски, хизмат вазифасини бажариш пайтида олинган жароҳатлар туфайли Қозоғистонда ҳар йили ўрта ҳисобда икки юз одам ҳаётдан кўз юмади, мингдан зиёд одам эса майиб бўлиб қолади.