Табиий газ аниқланган ва захираларга эгалиги исботланган конлар бўйича Қозоғистон дунёнинг илғор йигирма давлати сафидан жой олган. Бироқ мамлакатимизда газлаштириш аҳволи эндигина 50 фоизлик чегарадан ўтди. Маҳаллий газ саноатида нима етишмайди? Ўсишга тўсиқ бўлувчи кўплаб омиллар мавжудлиги сир эмас.