Осмон жисмларини томоша қилишни, юлдузларни яқиндан кўриш ва фазога қадам қўйишни истайсизми? Алмати аҳолиси ва меҳмонларига шу имкониятни берадиган жойлар борлигини биласизми?
Қозоғистонда учта расадхона бор: Каменск платоси, Асси-Турген ва Тянь-Шань обсерваторияси. Улар Алматидаги Василий Фесенков номидаги астрофизика институтига қарашли.