Қозоғистон жаҳоннинг космик давлатлари қаторига кириши мумкин. Мамлакатимиз учун бундай давлатлар сафига йўл очиб берувчи “Байтерек” лойиҳаси бунга хизмат қилади. «Российская газета»даги мақоласи Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай фикр билдирган. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорликда тўхталган вазир ҳар икки республика учун қўшма лойиҳалар муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.
Сергей Лавров, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири:
- «Ер атрофини ўзлаштириш масаласида гап «Байтерек» космик дастури ҳақида кетяпти. Режага мувофиқ, 2023 йилда Бойқўнғир космодромидан Россиянинг истиқболли ўрта классдаги «Союз-5» ракетаси учирилади. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар республикада иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада тегишли кумулятив самара берувчи янги, илмталаб «кластер»лар яратишга хизмат қилади», дея таъкидлади «Россия ва Қозоғистон: чегарасиз ҳамкорлик» мақоласида Сергей Лавров.
Эслатамиз, 2018 йилда Қозоғистон ва Россия Бойқўнғирда «Байтерек» мажмуасини яратиш тўғрисида шартномага ўзгаришлар киритиш тўғрисида протоколни имзолаганди. Бу ҳужжат томонларнинг вазифаларини белгилаш, «Зенит-М» мажмуаси ер усти космик инфратузилмасини ижарадан чиқариш ва модернизациялаш учун Қозоғистон томонига беришни кўзда тутган.
Абдумалик Сарманов таржимаси