Мажилис Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилишини маъқуллади

Мажилис Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилишини маъқуллади

Туркистон шаҳрида археология ёдгорликлари резервати ташкил этилади. Бугун Мажилис муқаддас шаҳарга махсус мақом бериш борасида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳужжат Туркистон мамлакатнинг тарихийаданий маркази сифатида шаклланишига, унинг ўзига хослигини сақлаб қолишига имкон берувчи ҳуқуқлар билан таъминланади. Ушбу мақсадда кўҳна шаҳардаги тарихий ёдгорликлар янгиланади. Жаҳон маданий мерос рўйхатига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофида баландлиги етти метрдан баланд бўлган, меъморий жиҳатдан унга уйғунлашмаган иншоотлар қуриш тақиқланади. Ҳунармандларнинг харажатларини ички бюджет ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган. Айни вақтда, туристик иншоотлар бунёд этган тадбиркорларнинг харажатларидан бир қисми давлат ҳисобидан қопланади. Зиёратчилар ва кўп сонли саёҳатчилар учун шароит яратиш мақсадида инфратузилмалар лойиҳалари тайёрланади. Маҳаллий туризм мутахассислари ўқитилади.

Нурлан Байбазаров, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:

- Туркистон шаҳрининг Туркий давлатлар ташкилоти ва Туркий дунё маънавий пойтахт сифатида тан олиши, шаҳарнинг тарихий кўринишини, унинг ҳудудида жойлашган тарихий-маданий иншоотларни сақлаб қолиш заруратити ушбу қонун лойиҳаси тайёрланишига сабаб бўлди. Англия, Италия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлари тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, вазирлик вакиллари Туркистон шаҳри аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилди, асосий меъёрларни маҳаллий аҳоли билан масалаҳатлашган ҳолда тақдим этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.