2023 йилда
Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизимига 2,5 триллион тенге маблағ киритилди. Бу
маблағнинг ярмидан зиёд қисми амбулаториялар учун харажат қилинди. Реабилитация
учун ўтган йилга нисбатан 13 марта кўп молия - 78 миллиард тенге сарфланди. Умуман
айтганда, Қозоғистон 2027 йилга келиб тиббиёт учун ялпи ички маҳсулотнинг 5
фоизини сарфлаш ниятида. Жорий йилда минтақаларда 90 та янги шифохона ва поликлиника
қурилди, 80 объект модернизацияланди. Фармацевтика ва тиббиёт саноатида шприц
ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушди, Жанубий Корея компанияси билан ультратовуш стационар диагностика
ускуналари чиқариляпти, эшитиш аппаратлари, нурлатгичлар, фильтрловчи ниқоблар
тайёрлаш йўлга қўйилди. Трансплантология, кардиохирургия, онкология, инновациявий
ҳужайра технологиялари бўйича 80 та янги технология жорий этилди. 20 минг бемор
улар бўйича даволанди.
Ажар Ғиният,
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Мамлакат Президенти
қўллаб-қувватлаши билан “Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш”
миллий лойиҳаси ишга тушди. Келгуси йилдан бошлаб 500 объект қурилиши, шунингдек,
32 туман шифохонаси модернизацияланади, ушбу туманлараро шифохоналарда инсульт
марказлари, коронар марказлар, шунингдек, миниинвазив жарроҳлик марказлари
очилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.