Мажилис инфляцияга қарши кураш воситалари ҳақида

Мажилис инфляцияга қарши кураш воситалари ҳақида

Қозоғистонда импорт маҳсулотларни сотиб олиш сиёсати қайта кўриб чиқилиши зарур. Мажилис аъзоси Аманжан Жамалов таъкидлашича, инфляцияга қарши самарали курашишнинг самарали йўлларидан бири шундан иборат. Мамлакат географик устунлигидан фойдаланиши, минтақа давлатлари билан кооперацияни ривожлантириши, маҳсулот алмашиши керак. Озиқ-овқат соҳасида импортга боғлиқликдан қутулиш лозим. Бугунги кунда бунинг учун 4 миллиард доллар сарфланяпти.

Аманжан Жамалов, Қозоғистон Республикаси Парламент мажилиси депутати:

- Импорт маҳсулотлар кириб келиши масаласини қайта кўриб чиқиш зарур. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Марказий Осиё доирасида импорт учун фойдали вариантлар излаш лозим. Президентимизнинг дипломатик ташаббуслари ва халқаро нуфузига таянган ҳолда Қозоғистоннинг географик афзаллигидан фойдаланиш керак. Яқинда Астанада Марказий Осиё давлатлари саммити ўтказилди. Кооперация ва ўзаро товар етказиб бериш бўйича катта салоҳият мавжуд. Балки ташқи савдо алоқаларини кескин қайта кўриб чиқиш, қатор соҳаларда чор-атрофдаги қўшни давлатлар билан минтақавий меҳнат тақсимотига ўтиш керак бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси