Қозоғистонликларнинг 70 фоиздан кўпроғи «мамлакат тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда», деб ҳисоблайди. Қозоғистоннинг глобал ўзгаришлар давридаги тараққиётига бағишланган экспертлар форумида Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин ижтимоий сўровлар натижасини баён қилди. Мунозараларда Хитой, Корея, АҚШ ва Озарбайжон экспертлари иштирок этди. Халқаро экспертлар Қозоғистонда ўтказилаётган сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолади, улар кутилганидан зиёд самара бераётганини таъкидлади.
Жейкоб Зейн, адъюнкт, жоржтаун университети профессори:
- Президент катта ва шакллантирувчи ўрин тутувчи Марказий Осиё минтақаларига келсак, ёндашув бироз бошқачалигини кўрамиз. Тегишлича, таъкидлай оламанки, кучли Парламент шаклланаётган Қозоғистон шароитида демократия кенгайиши, аҳолининг турли қатламлари манфаатлари илгари сурилиши, яъни фуқаролик жамияти шаклланишини, демак, сиёсий саҳнада турли овозлар янграшини кузатиш мумкин.
Санчел Ким, Ханкук марказий осиё университети институти профессори:
- Қозоғистон халқи фикрини фаол намойиш қилиш, давлат бошқарувида иштирок этишни истайди. Менимча, ушбу сайловлардан кейин ижтимоий трансформация жараёни кузатилади. Кенг иштирок этиш учун шароит яратилиши, халққа давлат даражасида тушунча бериш жараёни ижобий натижа беради.
Хорижлик экспертлар таъкидлашича, ислоҳот ўтказишнинг Қозоғистон тажрибасидан бошқа мамлакатлар фойдаланиши аниқ. Натижада, мамлакат минтақада узоқ муддатли тренд ярата олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси