Ўқувчилар қозоқ мифологияси асосида ўйин яратди

Қозоғистонлик ўқувчилар қозоқ мифлари ҳақида стол ўйини яратишди. Унда Бир кўзли дев, Желаяқ, Тоғтарош, Зийракқулоқ, Тазша бола ва бошқа қозоқ эртаклари қаҳрамонлари бош персонажлар вазифасини бажаради. График суратлар ёғочга ўйилди. Ўйин яратишга киритишдан аввал муаллифлар тенгдошлари фикрини ўрганди. Натижада, ўқувчиларни мифология қизиқтириши маълум бўлди. Ўйин икки версияда яратилди, бунинг учун бир йил вақт сарфланди. Уларнинг бирида олтита, иккинчисида саккизта персонаж бор.

Сеним Дуйсенова, 11-синф ўқувчиси:
– Қозоқ мифлари асосида ўйин яратарканмиз кўплаб муаммоларга дуч келдик. Масалан, дизайн учун Canva дастуридан фойдалангандик. Афсуски, унда асл қозоқ сўзлари йўқ. Шунинг учун уларни ўзимиз ясашимизга, компьютердаги бошқа дастур ёрдамида ўйин дизайнига киритишимизга тўғри келди.

Ўқувчилар бу стол ўйинига муаллифлик ҳуқуқи ва патент олди. Улар олдинига Абай, сўнгра бутун мамлакат бўйлаб мазкур ўйинни тарғиб қилиш ниятида. Муаллифлар янги ўйин ёш авлодда қозоқ эртакларига қизиқиш уйғотишига умид қилишяпти.

Ақбўта нурғалиқизи. Қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси:
- Муаллифлик ҳуқуқини олганимиздан сўнг сайтларда маълумот тарқатдик. Маҳсулотимизга харидорлар чиқа бошлади. «Ўйинни қаердан сотиб олиш мумкин, қандай олиш мумкин?» деб сўрашяпти. Биз ўйинни такомиллаштириш ва бозорга чиқариш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.