Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларини ривожлантириш учун 15 триллион тенгедан зиёд маблағ кўзда тутилган. Шундан 1,7 триллиони - Республика бюджетидан. Ҳукумат йиғилишида бу тўғрида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди. Бу маблағ ёрдамида Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятларида қатор лойиҳалар ишга туширилади. Шу жумладан, Ақтўбе вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, аҳоли манзилларини газлаштириш, мактаблар, уй-жойлар қуриш, цемент ишлаб чиқарувчи завод бунёд этиш ва йўл қурилиши бўйича лойиҳалар рўёбга чиқарилади. Атирау минтақасида саноат зонаси барпо этилади, қатор қишлоқ хўжалик объектлари ишга тушади. Ақтауда янги нефть-химия мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, тараққиёт мажмуавий режаси 2025 йилгача рўёбга чиқарилиши режалаштирилган. Унга кўра яна 175 минг янги иш ўрни очилади.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Ҳужжатларда асосий эътибор бюджетдан ташқари маблағлар – квазидавлат сектори ва хусусий инвесторларни жалб этиш кўзда тутилган. Энг муҳими – вилоятлар аҳолиси ижобий ўзгаришларни ҳис этиши учун ҳамма ишни қилишингиз керак. Истиқболни кўрсинлар, ишласинлар ва даромад олсинлар, бизнесини ривожлантирсин, даволансин, ўқисин. Аҳоли турмуши сифати анча ўсиши учун ҳамма имониятлардан фойдаланинглар.
Абдумалик Сарманов таржимаси