Биринчи
қозоғистонлик аёл космосга учишга тайёрланяпти. Тадбиркор Данна Қарагусова
Американинг Blue Origin компанияси суборбитал рейси экипажи таркибига кирди.
Юртдошимиз билан бирга Карман линияси – космоснинг халқаро даражада
тан олинган чегарасига турли давлатлардан бўлган яна беш киши учади. Экспедиция
парвози 10 дақиқа давом этади, Бу - New Shepard дастури
доирасидаги одамлар иштирокида амалга оширилган 15-парвоз.
Астанада аёллар
космик экипажини тайёрлаш ишлари бошланди
Бундан ташқари, космосга яна 4 нафар қозоғистонлик аёл йўл олиши мумкин. Астанадаги миллий космик марказда Қозоғистонда биринчи марта «SANA-1» тадқиқот лойиҳаси старт олди. Унда экипаж аъзолари космик парвоз шароитида узоқ вақт изоляцияда бўлади. 10 кун давомида Юлия Бакирова, Асем Қуандиқ, Дарья
Комарова ва Линара Жадигерова махсус модуль-имитаторда яшайди. Дастур доирасида
тиббий, таълимий ва бошқа тажрибалар амалга оширилади. Экспертлар фикрича, лойиҳа миллий илмий базани шакллантириш,
бўлажак космик миссияларга мутахассислар тайёрлаш учун асос яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

