Чимкент аэропорти халқаро парвозлар
жўғрофиясини кенгайтирмоқда. Жорий йилда мегаполисдан Европа ва Осиёнинг 7 та
йирик шаҳрига бевосита авиарейслар очилади. Ҳозирги пайтда Мюнхен ва Будапешт
билан авиаалоқа йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Шанхай, Сеул ва Қоҳирага рейслар
қатнаяпти. Июль ойидан бошлаб, авиайўловчилар Хитойнинг Сиань ва Урумчи
шаҳарларига бевосита парвоз қилиши мумкин. Таъкидлаймиз, Чимкент аэропортида перрон
янгиланди, самолётлар учун тураргоҳ қурилди. Умуман, янги рейслар йўлга
қўйилиши Қозоғистоннинг учинчи мегаполисида халқаро авиахабни ривожлантириш
кенг кўламли дастурини бошлаб беради.
Бексултан Адилханов, Чимкент шаҳар Туризм, ташқи алоқалар ва креатив саноат
бошқармаси раҳбари:
- Еqonaq ахборот портали берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи
чорагида Чимкент шаҳрига 6 мингга яқин хорижлик сайёҳ келган. Таъкидлайман, бу
фақат биринчи чоракда. Бевосита рейслар очилиши билан Европа давлатларидан
сайёҳлар оқими ўсишини кутяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

