Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан иқтисодий  ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги фаол ривожланяпти. Хусусан, Қозоғистоннинг Белгия ва Люксембургдаги элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхона раҳбари Роман Василенко телеканалимизга берган интервьюга кўра, Белгия билан алоқалар мустаҳкамланмоқда.  Ушбу давлатнинг 80 га яқин компанияси республика иқтисодиётига 14,5 миллиард евродан зиёд сармоя киритди. Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 600 миллион евродан ошди.


Роман Василенко, Қозоғистон Республикасининг Белгия ва Люксембургдаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг Европа иттифоқи ва НАТО ҳузуридаги ваколатхонаси раҳбари:


- Қозоғистон ҳукумати жуда аниқ сиёсат олиб бормоқда: биз муҳим захиралардан фойдаланиш эвазига инвестициялар ва технологиялар келишини қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистонда Европа Иттифоқи ўта  муҳим деб ҳисоблайдиган 34 та материалдан 21 таси мавжуд. Дунёдаги кўплаб лойиҳалар орасидан Европа Иттифоқи Қарағанди вилоятидаги Саритўған конини стратегик лойиҳа сифатида танлади. Еврокомиссия раисининг таъкидлашича, лойиҳа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг йилига 100 мингта электромобиль аккумулятори ишлаб чиқариш учун етарли графит беради. Бу муваффақиятли намуна ортидан шу каби лойиҳалар янада кўпайишига ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.