Хорижда бўлган юртдошларимиз ҳам президент сайловида фаол иштирок этмоқда. Масалан, Германияда фуқаролик бурчини адо этиш истагидагилар учун Берлинда, Майн Франкфурти ва Мюнхенда учта сайлов пункти ташкил этилган. Бу масканларда 300 нафардан зиёд қозоғистонлик овоз берган. Булар ГФРда ишловчи юртдошларимиз, дипломатлар ва талабалардир.
Динмухамет Ермухаметов, талаба:
- Чет элда овоз бериш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман, мамлакатимизда бўлаётган сиёсий ўзгаришларин кузатиб бораман. Ёшим 18 да. Бу илк маротаба овоз беришим. Бу ерга бошқа шаҳардан келганман. Халле шаҳрида ўқийман. У Берлиндан 150 километр.
Яқин Шарқда ҳам сайлов участкалари ишлаб турибди. Энг йирикларидан бири Иордания Ҳошимийлар Қироллиги пойтахти Оммонда ташкил этилган. Якшанба бу ерда иш куни ҳисобланишига қарамай, эрталабданоқ фаоллик кузатилди. Иорданияда вақтинча ёки доимий яшовчи қозоғистонликлар овоз берди. Ливанда ҳам сайлов участкалари бор. Байрутга эрта тонгдан овоз бериш қутичаси ва бюллетенларни олган комиссия аъзолари етиб борди. Бу ерда БМТ контингенти таркибида ҳарбий хизматни ўтаётган қозоғистонлик аскарлар сайловда қатнашди.
Роза, Иорданияда яшайди:
- Хориждаги фуқароларга шундай имконият яратилганидан хурсандман, чунки биз ҳам юртимиздаги воқеаларда иштирок этишни истаймиз. Шу ерда яшаймиз ва таълим оламиз, аммо қалбим ҳамиша Қозоғистонга талпинади. Ватанимиз равнақ топишини жуда-жуда истардим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

