Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари қозоқ халқи маданияти, анъана ва урф-одатлари билан танишиш имконига эга бўлди. Қозоғистонлик тадбиркор аёллар тақдим этган маҳсулот кўпчилик эътиборини ўзига тортди. Бундан ташқари, мусиқачилар, раққослар ва бошқа санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.
Аура Веласкез, БМТ ходими:
– БМТ ҳар йили шундай хайрия ярмаркаси ташкил қилади. Бу ерда турли халқлар маданияти тақдим этилди. Уларнинг урф-одат, анъаналари билан танишиш менга ёқади. Айниқса, қозоқ стенди кўнглимга маъқул тушди. Турли буюмлар ва, айниқса, қозоқ миллий либоси менга ёқди. Жуда ажойиб.
Абдумалик Сарманов таржимаси