Алматида Дўмбира кунига кўргазма очилди

Алматида Дўмбира кунига кўргазма очилди

Марказий давлат музейида миллий чолғу асбоби кунига бағишланган «Сайра, қўнғир дўмбира» кўргазмаси очилди. Унда буюк маданият, фан ва санъат арбобларига, шу жумладан, Жаяу Муса, Ахмет Жубанов, Кулаш Байсеитова, Қаниш Сатпаев ва бошқаларга тегишли бўлган раритет буюмлар намойиш этиляпти. Яқинда улар қаторига яна бир экспонат қўшилди. Қозоғистон Халқ артисти Секен Турисбек ҳам ушбу коллекцияга ўз дўмбирасини совға қилди. У мусиқачига 30 йилдан зиёд хизмат қилган. Таъкидлаш лозимки, музейда жами 60 тадан зиёд ўз тақдирига эга дўмбира бор. Экспозиция томошабинлари артефактларни томоша қилиш, жонли ижро тинглаш имконияга эга. 

Секен Турисбек, куйчи, Қозоғистон Халқ артисти: 

- Дўмбира — руҳият дегани. У асрлар давомида янграб келяпти. Менинг дўмбирам ҳам келгуси авлодларга қолишини истардим. У бошқа буюк чолғу асбоблари қошида, музейда яшашда давом этсин. 

Абдумалик Сарманов таржимаси