Логопед-дефектолог Рауан Байчинов яратган усул қозоқ тилида таълим олаётган кохлеар имплантатдан фойдаланувчи болалар ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам беради. У овозга тақлид қилишдан босқичма-босқич гап тузишга ўтишни кўзда тутади. Нутқни тикловчи машғулотлар қозоқ тили фонетикасига мослаштирилган. Икки ой ичида дастлабки натижа кўзга кўринади. Шу кунгача 80 нафардан кўпроқ бола текширувдан ўтди. Келажакда юртимизнинг барча минтақаларида реабилитация жараёни йўлга қўйилади.
Рауан Байчинов, логопед-дефектолог:
– Бугунги кунгача алоҳида эътибор талаб қилувчи болаларга мўлжалланган қозоқ тилидаги тўлақонли методик дастур йўқ эди. Мавжудлари эса муаммони ҳал этолмасди. Чунки кохлеар имплантатли болалар амалиётдан сўнг рус тилида реабилитациядан ўтарди. Бунга биринчи сабаб – мутахассис етишмаслиги, иккинчи сабаб - ихтисослашган услубият йўқлиги.
Абдумалик Сарманов таржимаси