Қозоғистонлик ўқувчилар пластикдан фреон олиш усулини кашф қилди. Илмий лойиҳа Парижда бўлиб ўтган «IGEM» ген муҳандислиги машиналари танловида ғалаба қозинди. Чимкентлик ёш олимлар халқаро танловда биринчи марта ғолиб бўлди, уч номинацияда биринчи ўринга чиқишди. Бу беллашувга 66 давлатдан 350дан зиёд жамоа ва 7 минг ўқувчи қатнашди. Қозоғистон жамоасидан 30 ўқувчи анжуманда иштирок этди. Жамоалар ўртасида беллашувлар двом этяпти. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида барча тажрибалар лабораторияларда ўтказилди. Ҳар бир иштирокчининг вазифаси бор. Бири химиявий элементларни ўрганса, бошқаси тажриба ўтказади. Яна кимдир компютер коди яратади. Биргаликда иш юритишга муваффақ бўлган иқтидорли ёшлар пластик чиқиндиларини генетик модификацияланган бактериялар ёрдамида парчалаш усулини ишлаб чиқди. Бу кашфиётга қатор корхоналар қизиқиш билдирди.
Қанат Баймўминов, ўқувчи:
- Ҳаммамизга таниш
инсулин гормонини олайлик. Унинг таркибидаги ДНК молекуласидан ташқари ДНК
риштаси ҳам бўлади. Бу нарса плазмеда деб аталади. Олимлар ана шу қисмини кесиб
ташлаб, ўрнига инсулин генини ўрнатган. Биз ҳам мазкур механизмдан фойдаландик.
Пластикни парчаловчи питс ва митес генларини ДНКга улаш орқали шундай бир
ютуққа эришдик.
Жанна Утебаева, биология
фани ўқитувчиси:
- Биз шундай бактерияни
кашф қилдик, биореакторда пластик чиқиндини парчалаб, кейин совутгич ва кондиционерларда
ишлатиладиган фреон суюқлиги олиш мумкинлигини кўрсатиб бердик. Заводлардан
бири бу ғояга қизиқиш билан қараяпти. Лойиҳамиз тўла амалга ошганидан сўнг биз
биореактор қуриш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.