Қозоғистон олимлари биотметрик тўлов тизимини ишлаб чиқди

Қозоғистон олимлари биотметрик тўлов тизимини ишлаб чиқди

Кафт билан тўлайсиз! Қозоғистон олимлари пластик карта ёки бугунги кунда оммалашган QR-кодлардан воз кечиш имкониятини берувчи ўзига хос тўлов тизимини ишлаб чиқди. Ишланма муаллифлари одам кафтини биометрик аутентификация воситаси сифатида олди. Тизим одамни шунга кўра рўйхатга олади, рақамлайди, бошқа маълумотларни олади. Муаллифлар таъкидлашича, биометрия ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг устун жиҳатлари бор. Улар ҳам қулай, ҳам фойдаланувчи турли товламачилар фирибидан бехавотир юришига асос беради.

Женис Ермуқанов, мухбир:

- Қаранг, жуда қулай – қўлимдаги чизиқлар ёрдамида нарса сотиб олдим. Бу – олимларимиз ишланмаси. Лекин бу нарса аслида қандай амалга оширилади?

Бауржан Батирбалинов, «Алакан» лойиҳаси дизайнери:

- Биометрия кафтдаги веналар суратига асосланиб ишлайди, сизнинг бу чизиқларингиз ҳеч кимники билан бир хил эмас. Харид қилганингизни, турникетдан, эшикдан ўтганингизни қайд қилади, Биз банклар билан музокара олиб боряпмиз, айни вақтда ўз харид картангизни боғлаш ҳамда пул чиқариб олишга имкон берувчи илова ёзаяпмиз.

Дастурлаш мактаби, илғор корпорацияларда стажировкалар топиш майдончаси, сунъий интеллектдан фойдаланувчи халқаро имтиҳонларга тайёрланиш учун мўлжалланган шахсий порталлар, янги муҳитга ботиш технологиялари ва интерфаол иловалар. Қозоғистон муаллифлари пойтахтда тўртинчи марта бўлиб ўтган таълим технологиялари халқаро форуми EdTech-стартаплар кўргазмасида 15  та ишланма тақдим этди.

Эльмира Обри, узилишсиз касбий ривожланиш бюроси раҳбари:

- Меҳмонлар томонидан катта қизиқиш кузатилди. Ҳар би р иштирокчи учун улар эҳтимолий инвесторлар питчи тайёрлашди.  Бўлажак ҳамкорлар билан, халқаро ва хорижий иштирокчилар билан учрашишди, тажриба алмашишди. Икки кун давомида форумга 2000 одам келди, бугун яна 1000 одам келишини кутяпмиз. Иштирокчилар халқаро даражада. 20 мамлакатдан бор. Улар қаторида модераторлар, экспертлар, спикерлар мавжуд.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.