Қозоғистонлик ўқитувчи янги илова яратди

Қозоғистонлик ўқитувчи янги илова яратди

Петропавловскда яшовчи ўқитувчи махсус мобиль илова яратди. У олинган билимларни тартибга келтиришга ёрдам беради. Сергей Никулин тарихдан қийналаётган, лекин информатикани яхши ўзлаштираётган ўқувчиси сабаб бўлиб, бу лойиҳани бошлашга жазм қилди. Педагог икки фанни бирлаштирган ҳолда, «Тарих тестлари» яратишни таклиф этди.

Сергей Никулин, тарих ўқитувчиси:

- Мен саволлар тайёрладим. Кўп эмас, беш мингтача. Мавзулар, категориялар бўйича тақсимладим. Тўғри ёки хато жавоб берилганини кўрсатадиган, шунингдек, таълим бериш имконини берадиган шаклда бўлишини истадик. Андрей муваффақиятли ўқий бошлади, сўнг бошқа ўқувчиларни жалб этдик. Мураккаб мавзуларни ўрганаётганимизда кўплаб фактларни, аниқ саналарни, статистик маълумотлар, исмлар, ҳаракатларни эслаб қолиш зарур бўлади. Тест буларни қисқа вақтда ёдлаб олишга ёрдамлашади.

Кейинроқ маълум бўлдики, иловадан ЯМТга тайёрланишда ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳозирча уни 10 минг фойдаланувчи кўчириб олди. Ишланма муаллфилари талабига кўра, илова ҳамма учун бепул.

Зарина Смағулова, 9-синф ўқувчиси:

- Илова ишлатишга қулай, мавзулар, бобларга бўлинган. Ўзим истаган мавзуни танлашим ва тест топширишим мумкин. Масалан, қадимий тарих, янги тарих, Қозоғистон мустақиллик йилларида, Хитой билан муносабатлар каби. Илова мен учун жуда фойдали, чунки тарихни ўрганаман. Тест топширгач, материални тушуниш осонлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси