Қозоғистонлик фаол аёл ҳақида фильм яратилди

Қозоғистонлик фаол аёл ҳақида фильм яратилди

«Dana. The World Citizen». Астанада турли давлатларда яшовчи минглаб одамларнинг тақдирига таъсир қила олган қозоғистонлик аёл ҳақидаги ҳужжатли фильм тақдимоти ўтказилди. Картина қаҳрамони ҳозир АҚШда яшаётган сценарий ёзувчиси ва режиссёр Дана Зияшева. Унинг фильмларидан бири Нгобе қабиласидаги аёллар муаммолари, улар ўртасида эрта никоҳлар кенг тарқалганлигига Коста-Рика ҳукумати эътиборини тортди. Юртдошимизнинг ўзига хослиги шундаки, Дана Зияшева ҳамиша нозик жинс вакиллари муаммоларини ёритади. Монголия, Ироқ ва Шимолий Кореяда олинган фильмларида ҳам шу мавзуга эътибор берилган. Журналист Маншук Шимирбайнинг кинолентаси ана шу кучли ва ёрқин шахс ҳақида. Лойиҳа Лос-Анжелесда, «New York Film Academy» ёрдамида суратга олинган.

Маншук Шимирбай, «Dana. The World Citizen» ҳужжатли фильм муаллифи:

- ЮНЕСКО ва БМТ ташкилотларида Марказий Осиё давлатлари бўйича маслаҳатчи вазифасини бажариб юрган вақтида у кўп нарсаларни уддалай олган. Ҳозир Дана  Зияшева продюсер, сценарий муаллифи, ижод билан шуғулланади, ўз подкастлари бор. Бу ғаройиб қозоғистонлик аёлнинг меҳнат йўли, орттирган тажрибаси, профессионал даражасига қараб, бемалол уни барчага ўрнак бўла оладиган замонавий қозоғистонлик аёл намунаси дея оламиз.

Астанада аёлларга бағишланган кўргазма очилди

Қозоғистонлик 12 нафар иқтидорли ёш рассом замонавий аёлларнинг табиий ва ички гўзаллигини очиб беришга ҳаракат қилди. Ёш мўйқалам соҳибаларининг 20 дан зиёд ишлари «Ойнаорти» экспозициясига жамланди. Таъкидлаш лозимки, кўргазмага жуда ёш муаллифларнинг асарлари ҳам қўйилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси