Япониядаги EXPO
кўргазмасида Туркманистон павильонига жуда кўп томошабинлар келди. Илғор
учликдан ўрин олган экспозиция залининг ўзига хос дизайни кўпчиликни лол
қолдирди. Унда замонавий меъморий ечимлар ва миллий мотивлар уйғунлашган, Қорақум
саҳроси, туркман гилами, ахалтекин оти образлари намоён бўлган. Павильон уч
қаватли. Биринчи қаватда Туркманистон бўйлаб виртуал турга чиқиш мумкин, унда
мамлакат тарихи, анъаналари ва табиий бойликларини кўриш мумкин. Иккинчисида
мамлакат ютуқлари намойиш қилинган. Учинчи қаватда халқ маданий қадриятлари - кашта,
музей экспонатлари ва миллий таомлар билан тўла-тўкис танишиш мумкин.
Рокуро Каматари,
кўргазма қатнашчиси:
- Бу ерда тақдим
этилган маданий қадриятлар, хилма-хил товарлар мени лол қилди. Бу давлатнинг
иқтисодий ҳаёти нақадар кўп қиррали ва фаол эканлигини тушуниб оласиз.
Туркманистонда шу қадар кўп маҳсулот чиқишини билиб, лол қолдик! Павильонга ташрифимиз
катта таассурот қолдирди, кўп нарса кашф қилдим.
Такахаси Танака,
кўргазма қатнашчиси /Япония/:
- Экспозициялардан
бирида табиат ва шаҳар уйғунлиги тақдим этилиши жуда ёқди. ЭКСПО Туркманистон оилавий
зонаси жалб этувчи нуқталардан бирига айланди, ҳар бир меҳмон ҳайратда қолади,
уларда қизиқиш уйғотади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

