Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоиз кўп. Шу жумладан, тоғ-кон, қайта ишлаш саноати, транспорт ва омборчилик, қишлоқ хўжалигига киритилган маблағ миқдори жуда кўп. Бош вазир иштирокида бўлиб ўтган Инвестициявий штаб йиғилишида Алихан Смаилов йил охиригача асосий капиталга 18 ярим триллион тенге маблағ жалб этиш зарурлигини тилга олди. Жорий йилда иқтисодиётга камида 24 миллиард доллар бевосита хорижий капитал келтирилиши лозим. 2029 йилга қадар унинг ҳажми 150 миллиард долларга етиши режа қилинган.
Жорий йилда умумий қиймати 1,9 триллион тенге бўлган 280 та инвестициявий лойиҳа ишга тушади. Инвесторлар илғор ўнталигида Нидерландия, АҚШ, Швейцария, Бельгия, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси