Маҳаллий компаниялар - «Иннопром» кўргазмасида

Маҳаллий компаниялар -  «Иннопром» кўргазмасида

250 та маҳаллий компания Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган «Иннопром» кўргазмасида иштирок этди.  900 квадрат метрдан зиёд ҳудудни эгаллаган мамлакатимиз павильонида саноат маҳсулоти тақдим этилди. Тадбирда қатнашиш учун минг кишилик делегация ташриф буюрди. Қозоғистондан ташқари кўргазмада Арманистон, Беларусь, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашди. Бундан ташқари, Баҳрайн, Миср, Ҳиндистон, Эрон, БАА, Сербия ва Туркиядан делегациялар борган. Кўргазманинг асосий қисми металлга ишлов бериш, транспорт машинасозлиги, энергетика, автоматлаштириш ва робот техникаси,  шунингдек, рақамли ишлаб чиқаришдан иборат. Тадбир давомида Қозоғистон ҳукумати раҳбари «Барқарор ишлаб чиқариш. Янгиланиш стратегияси» сессиясида қатнашди. Алихан Смаилов таъкидлашича, «Иннопром» кўргазмаси икки давлат саноат кооперациясини кенгайтириш учун янги туртки беради. Қозоғистон бизнеси ҳамкорликни чуқурлаштириш ва янги қўшма ташаббусларга тайёр.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Қайта ишлаш саноати соҳасида Қозоғистон-Россия ҳамкорлиги жадал суръатда ривожланаётганини таъкидлашни истардим. 2019 йилдан буён ишлаб чиқариш кооперацияси соҳасида қўшма фаолият дастурини рўёбга чиқаряпмиз. Ўтган йилги кўргазмада Қозоғистон ҳамкор мамлакат сифатида қатнашди. Бугунги кунга келиб, қўшма лойиҳалар жами сони 125 тага етди, уларга киритилган инвестиция ҳажми 33 миллиард доллардан зиёд. 3,2 миллиард доллар қийматга эга 30 та лойиҳа ишга туширилди, яна 17 миллиард доллар қийматга эга 40 та қўшма лойиҳа устида иш давом этмоқда. Салкам 14 миллиард долларга тенг 55 та лойиҳа юзасидан музокаралар ўтказиляпти. Қозоғистон делегацияси ушбу кўргазмада 250 та компания ва салкам минг нафарча делегатдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси