Талаба волонтёрлар учун мобил илова яратди

Талаба волонтёрлар учун мобил илова яратди

Қозоғистонлик талаба волонтёрлар учун мобил илова яратди. У барча истовчилар учун тегишли лойиҳаларни топиш ва уларда қатнашиш имконини беради. Ташкилотлар эса илова ёрдамида кўнгиллилар ишини мувофиқлаштириши, бошқариши мумкин. Янги тизим жараёнлар шаффофлиги таъминлайди ва уларда иштирок этиш осонлашади. Ҳар бир волонтёрнинг рейтингини кўриб бориш мумкин. Тўпланган маълумотлар асосида портфолио чиқариб олиш ҳам мумкин, бу эса ишга жойлашишга ёрдам беради. Илова Қўстанай вилоятида, тошқинлар вақтида синовдан ўтди. Таъкидлаш лозимки, «Кўмек - волонтёр» электрон ёрдамчисини тайёрлаш учун Роман Говако ярим йилдан зиёд вақт сарфлади. Ҳозир лойиҳа ишининг дастлабки босқичи давом этяпти, уни такомиллаштириш ва волонтёр ташкилотларга тақдим этиш режалаштириляпти. 

Роман Говако, талаба, лойиҳа муаллифи:

– Унинг бажара оладиган вазифалар кенг қамровли, масалан, Инстаграмда бўлгани каби лентани ишга тушириши, масалан, ташкилотлар унда ўз постларини бериб бориши мумкин. Асосий вазифаси - воқеаларни қайд этиши.  Яъни, ташкилотлар юз берган ва берадиган воқеалар ҳақида маълумот беради, волонтёрлар уларда  қатнашади. Улар асосида волонтёрлик соатлари ҳисобланади. 

Гульнара Абдулина, лойиҳа илмий раҳбари:

– Бундай илова мамлакатимизда йўқ ҳисоби. Ҳар қалай, биз топа олмадик. Интернет саҳифаларини ўргандик. Асосан сайтлар ишлаётганини кўрдик. Лекин жамиятимизда ҳозир асосан мобил иловалардан фойдаланилади. Шу сабабли, ишланмамиз кўпчиликка қулай бўлади деб ҳисобладик. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.