Қозоғистонда
ветеринария назорати жараёнлари автоматлаштирилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
берган маълумотга кўра, ушоқ мол ва қорамол ҳаёт циклини кузатиб бориш тизими
яратилиши мамлакатда эпизоотик хавфсизлик яхшиланишига олиб келади. Шу
жумладан, гўштни қайта ишлаш корхоналари ва савдо масканларида QR-код
туширилган экспертиза актларининг берилиши, унда жониворлар тўғрисида барча
маълумотлар жамланиши режалаштирилган. Пилот лойиҳа Атирау, Ақмўла, Қарағанди,
Жамбил, Туркистон, Алмати, Жетису вилоятлари ва Алмати шаҳрида иш бошлади. Тизимга
бошқа янги рақамли маҳсулотлар ҳам киритиляпти. Улар бирламчи ва ҳаққоний
маълумотларни автомат тартибда VETMOBILE, TortTulik ва бошқа асосий ахборот
тизимларига йўллайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.