Қозоғистонда вандализм учун жазо оғирлашади

Қозоғистонда вандализм учун жазо оғирлашади

Ички ишлар вазирлиги берган ҳафталик брифингда таъкидланишича, 3 январь куни Давлат раҳбари экологик ҳамда вандализм бўйича Жиноий ва Жиноий-процессуал кодекслар, Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексига киритиладиган ўзгаришлар бўйича қонунни имзолади. Ҳужжат расмий эълон қилинганидан кейин 60 кун ўтгач, кучга киради. Вандализм учун эндиликда камида 50 ойлик ҳисоб кўрсаткичи ёки 172 минг тенге жарима тўланади. Бегона мулкка қасддан зарар етказиш эса 200 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлашга сабаб бўлиши мумкин. Майда безориликка кирувчи жамоат жойларида сўкиниш, жисмоний шахсларни ҳақоратлаш ва уларга шилқимлик қилиш, турли иншоотлар, бинолар, жамоат транспорти ва жамоат жойларини ифлослантирганлик учун 20 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима белгиланиши ёки 30 суткагача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси