Айдин Серикқазин 4 йилдан буён ўзига хос таъмга эга шундай маҳсулот ишлаб чиқаради. Абай вилоятида яшовчи тадбиркор хом ашёни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан олади. Тадбиркор таъкидлашича, қайта ишланганидан кейин ҳам бия сути шифобахшлигини йўқотмайди. Фақат сақлаш муддати бироз кам – атиги ярим йил. Тадбиркор қўшни вилоятлар бозорини ўзлаштиряпти. Алмати, Астана, Балхаш, Семей, Ўскемен ва бошқа шаҳарларга чиқяпти, экспорт қилишни мўлжалламоқда.
Енлик Марданова, тадбиркор:
- Жуда мазали музқаймоқ! Айнан бизнинг қишлоқда шундай музқаймоқ чиқарилаётганидан мамнунмиз. У бошқаларидан ажойиб ифори билан ажралиб туради.
Айдин Серикқазин, тадбиркор:
- Махсус ускуна соатига 80 килограмм музқаймоқ чиқаради. Маҳсулотни экспорт қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. У янги Қозоғистон бренди бўла олади, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси