2025 йилга бориб, йилига Қозоғистонга 3 миллион хорижлик сайёҳ келади. Мамлакат Туризм саноати қўмитаси вакиллари таъкидлашича, бу кўрсаткичга эришиш учун келувчиларни рағбатлантириш чораларини кўриш режалаштирилган. Қатор халқаро тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда Астана шаҳрида дунёга машҳур IRONMAN триатлон беллашувлари ўтказилди. Унга 40 дан зиёд давлатдан 2 минг иштирокчи қатнашди. Экспертлар фикрича, беллашув сабаб, мамлакатга ғазнасига бир миллиард тенге қўшимча даромад тушди. Бундан ташқари, фуқаролари Қозоғистонга визасиз келадиган давлатлар рўйхатини 100 тага етказиш мўлжалланган. Ички туризмга келганда, ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. 2022 йил биринчи ярмида мамлакат бўйлаб саёҳатга чиққан қозоғистонликлар сони уч ярим миллион нафардан ошди. Бу эса ўтган йилдагидан 50 фоизга кўп. Ички туризмни ривожлантириш учун қатор имтиёзлар кўзда тутилган. Кидс го фри дастуридан ташқари, саёҳатчиларга йўлланма учун сарфлаган маблағининг бир қисми қайтариб берилади. Бу имтиёз туристик мавсумдан бошқа вақтда дам олишни истаганлар учун жорий қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси