Қозоғистонда туризм бўйича янги ечимлар қўлланиляпти

Қозоғистонда туризм бўйича янги ечимлар қўлланиляпти

«eQonaq» тизими берган маълумотга кўра, ўтган йили 70 минг нафардан зиёд хорижлик турист Манғистау вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонлар учун 100 тадан зиёд яшаш жойи ҳозирланган. Соҳани ривожлантириш учун минтақада қатор чора-тадбирлар кўриляпти. «visit.mangystau.kz» сайти ишга туширилди. Унда минтақанинг диққатга сазовор жойлари ҳақида тўла маълумот бор. Портал 2ГИС харитаси билан бирлаштирилиши режалаштириляпти. Электрон тизимга Манғистаунинг 100 тадан зиёд тарихий-маданий объектлар киритилади. Шунингдек, минтақанинг муқаддас қадамжолари интерфаол харитаси уч тилда тақдим этилиши режалаштирилган.

Ерсин Ибрашев, Манғистау вилояти туризм бошқармаси раҳбари:

Расмий статистикага кўра, умуман олганда, ижобий динамика кузатиляпти. Ўтган йилга нисбатан 18,1 фоизлик ўсиш кузатилди. Сўнгги 4 йил бўйича маълумотларни олиб қарасак, ҳар йили ўртача 30 фоизлик кўрсаткич кузатилди. Менимча, ишлар тўғри йўналишда кетяпти, айниқса, «e-Qonaq» тизимини, рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича катта иш қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси