Қозоғистонда тиббий туризм ривожланяпти

Қозоғистонда тиббий туризм ривожланяпти

Қозоғистон энг истиқболли туристик йўналишлардан бири – тиббиётни ривожлантиради. Мамлакатда махсус ҳамжамият ташкил қилинди. У бир қанча вазифаларни бажаради. Асосийлари – соҳадаги қонунчиликка ўзгаришлар киритиш ва беморларни мамлакат клиникаларига жалб этишдан иборат.

Ержан Балтаев, Нур-Султон шаҳри инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари:

- Ўтган йил якунларига кўра ҳисобласак, 12 ой давомида жами 5 минг нафар хорижлик тиббиёт хизматлари учун Қозоғистонга келган. Бу жуда яхши кўрсаткич, устун жиҳатларимиз стоматология, кардиохирургия, нейрохирургия, имплантация, қайсидир органларни қўйиш ва экоуруғлантиришда яққол кўринади.

 «Қазақтуризм» етакчиси Талғат Аманбаевнинг маълум қилишича, республика қатор устунликларга эга. Шу сабабли хорижлик беморлар айнан мамлаатимиздаги клиникаларни танлайди.

Талғат Аманбаев, «Kazakh Torism» миллий компанияси» ҳж бошқаруви раиси:

- Рақобат майдонида қатор устунликларга эгамиз, аввало нархлар масаласида бизда имконият кўп. Амалиёт ёки қандайдир пластик амаллардан кейинги реабилитация учун бизда ажойиб табиий шароитлар бор.  Ўртача нархларни олиб кўрсак, хорижликлар учун, тиббий муолажа олишга келганлар учун жуда мақбул нархларни кўрамиз. Махсус давлат ёрдами чораларини кўриш зарур. Маълум талабларга жавоб бера оладиган санаторийларга давлат буюртмалари, қандайдир енгилликлар беришни таклиф қилдик. Яна битта ғоя бор. Янги марказлар фаол ривожланиши учун Махсус тиббий зоналар яратиш керак.

Соҳа экспертлари таъкидлашларича, шу кунларда Қозоғистонга кўпроқ қўшни давлатлардан беморлар келяпти. Улардан тушган  маблағ янги технологиялар харид қилиш, ходимларни ўқитишга сарфланади. Хорижлик туристлар, айниқса пойтахтда даволанишни афзал кўради. Шаҳарда етакчи ташхис марказлари ва клиникалар тўпланган. JCI версияси бўйича аккредитацияланган 8  масканнинг 6  таси Нур-Султонда жойлашган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.