Қозоғистон
Президенти Xinjiang
Lihua компанияси директорлар кенгаши раиси Чжан Цихайни қабул қилди. Томонлар
мамлакатда тўла ишлаб чиқариш циклига эга пахта-текстил
кластери яратиш
масаласини муҳокама қилди. Дастлабки инвестиция ҳажми 360
миллион долларни
ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, ундаги қатор объектлар, шу жумладан, иккита пахтани қайта
ишлаш заводи ишга тушди. Яқин келажакда ногазлама материаллар ва уй текстили ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа
туфайли пахта майдонлари 52 минг гектарга кенгайтирилади. Қабул
ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон агросаноат мажмуасини ривожлантиришга
қўшган ҳиссаси учун Чжан ЦихАша II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотланади.
Сюй Цзе, лойиҳа
бош раҳбари:
- Биз турли
давлатларнинг бозорларини ўргандик. Лекин, назаримда, айнан Қозоғистонда ҳамма шароит: бой табиий салоҳият, бу йўналишда ишлаш учун иқлим
шароити мавжуд. Бугунги кунда Туркистон вилоятида биз Синцзянда амалга
оширилаётган лойиҳадаги каби тўла саноат занжирини рўёбга чиқариш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

