Қарағанди фармацевтика мажмуасида «Спутник Лайт» вакцинсини ишлаб чиқара бошлашди. Гамалея номли Россия илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган препарат Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилган. Унинг самарадорлиги салкам 79 ярим фоиз. Маҳсулотнинг дастлабки синов партияси сифат назоратидан ўтказиш учун Россияга юборилди. Эслатамиз, бу корхона аввалроқ COVID-19 га қарши «Спутник V» препаратини чиқаришни йўлга қўйганди. Ўтган йил февралидан ҳисоблаганда, жами 7 миллион доза тайёрланган ва қозоғистонликларни эмлаш учун ишлатилган. Бу завод рак ва бошқа кам учрайдиган касалликларга қарши воситалар ҳам ишлаб чиқаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси