Қозоғистон сиёсий қатағон қурбонлари оқланмоқда

Қозоғистон сиёсий қатағон қурбонлари оқланмоқда

Бугун Давлат раҳбари сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонлари хотирасини ёдга олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султон шаҳридаги «Очарчилик қурбонларига таъзим» монументал ёдгорлигига гулчамбар қўйишда қатнашди. Маросим иштирокчилари ва меҳмонлари қаторида машъум давр қурбонларининг яқинлари ҳам бор эди. Тарихий маълумотларга кўра, 1927-1953 йилларда Қозоғистонда 125 минг одам сиёсий сабаблар билан таъқиб остига олинган. Шундан 25 минг нафари отилган. Қозоғистон ҳудудида тўққиз юздан кўпроқ лагерь мавжуд бўлган, уларнинг бир қисми ГУЛАГ таркибида эди. Қатағон қилинганлар орасида сиёсий арбоблар, миллий зиёлилар вакиллари бўлган. Оилалари ҳам таъқиб остида бўлган. Уларнинг рафиқалари, болалари, қариндошларини АЛЖИРга юборишган. Мамлакатимиз мустақиқлликка эришгач, 1993 йилда «Оммавий сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш тўғрисида» қонун чиққан. Ўтган даврда 14 та «Қайғу китоби» чоп этилган, уларда 146 ярим мингдан зиёд айбсиз жазоланган, кафнсиз дафн этилган  ватандошларимиз номлари зикр этилган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.