Қозоғистон аҳолиси саноғи 1 сентябрда бошланади ва 15 октябргача давом этади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихан Смаилов раислигида ўтказилган махсус комиссия йиғилишида баён этилди. Мазкур тадбирни онлайн тартибда ўтказиш мўлжалланган. Қозоғистонликлар махсус яратилган еsanaq.gov.kz сайтига кеча-кундуз ёзилиши, саноқ варақаларини мустақил тўлдириши мумкин. Жумладан, ўзи учун ҳам, оила аъзолари учун ҳам. Мамлакатнинг барча фуқароларини қамраб олиш учун 1 октябрдан 30 октябргача барча санитария меъёрларига риоя этган ҳолда хонадонларни айланиб чиқиш режалаштирилган. Аҳоли ҳақидаги маълумотларни ҳисоб юритувчилар ўз планшетидаги махсус мобиль илова орқали тўлдириши кўзланган. Бу эса маълумотлар ҳаққонийлиги ва битта маълумот бир неча марта киритилмаслигини таъминлайди.