Энди Алмати Урбанистика тараққиёти жаҳон марказлари лигасига аъзо. Финпром.кз портали берган маълумотга кўра, экспертлар Марказий Осиёда Барқарор тараққиёт мақсадларини илгари суриш бўйича БМТ хаби мақоми мазкур шаҳар жами 115 миллиондан зиёд аҳолига эга минтақа учун ўсиш нуқтасига айланишига олиб келади. Янги мақом Алматининг барқарор тараққиёт мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро молия ва илғор технологиялар жалб этиши, янги малакаларни шакллантириши имкониятини кенгайтиради, муваффақиятли лойиҳаларини Марказий Осиё, ЕОИИ, ШҲТ давлатларига ва Афғонистонга экспорт қилишига йўл очади. Таъкидлаш лозимки, Алмати сентябрь ойида БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларини илгари суришга қаратилган жаҳондаги биринчи хаб этиб белгиланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси