Қозоғистонда Минерал захиралар миллий банки иш бошлайди

Қозоғистонда Минерал захиралар миллий банки иш бошлайди

Йил охиригача Қозоғистонда Минерал захиралар миллий банки иш бошлаши режалаштирилган. У ҳозир тест тартибида фаолият юритяпти. Экология, геология ва табиий захиралар вазирлигидан маълум қилишларича, заминимизда топилган Менделеев жадвалидаги қимматли элементлар жамланган барча конлар маълумотлар базасига киритилади. Бундан мақсад – геология разведкасига келаётган инвестиция ҳажми икки марта ошишига эришиш, мамлакат ҳудудидаги табиий бойликларни чуқур ўрганишдан иборат. Айни вақтда, 50 дан зиёд, шу жумладан, геология ва ер ости  бойликларидан фойдаланишга оид бизнес-жараёнлар реинжиниринг қилиниши кўзда тутилган. Вазирликда таъкидланганидек, маълумотлар банки «Kaznedra» майдончаси билан интеграцияланади. Майдонча 2023 йил декабрида ишга тушади.

Асхат Пишенбаев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги геология қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи:

– «Kaznedra» майдончасини жорий этиш заминдан фойдаланиш жараёнларини шаффофлаштириш ва жараёнларни рақамлаштириш воситасида назоратни таъминлашга имкон яратади. Яъни конларни қидиришдан тортиб, геологик ахборотни шакллантириш, ердан фойдаланувчилар учун ҳисоботлар тайёрлашгача бўлган жараёнлар бир жойга тўпланади. «Kaznedra» лойиҳаси ердан фойдаланувчилар учун зарур барча жараён ва хизматларни бир нуқтага жамлаш орқали инвесторларга сифатли хизмат кўрсатади. «Kaznedra» майдони яратилиши жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, бизнес соҳаси вакиллари учун ахборот олиш имкониятини беради. Бу соҳадаги давлат хизматларини автоматлаштиради.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.