Қозоғистонда миллий геология хизмати тузилади

Қозоғистонда миллий геология хизмати тузилади

Ҳаққоний геологик ахборот –  мамлакатга инвестициялар жалб этиш гарови. Миллий геология хизмати мамлакатда ана шундай маълумотлар базасини яратиш билан шуғулланади. «Казгеоинформ» бош директори Жанат Карибаев маълум қилишича, «Миллий маълумотлар банки» геологик тадқиқотлар натижаларига онлайн усулда кириш имкониятини беради. Бу материаллардан республика ҳукумати, миллий компаниялар, инвесторлар, ер ости бойликларидан фойдаланувчилар, илмий ташкилотлар ва олий таълим даргоҳлари фойдаланиши мумкин.

Жанат Карибаев, «Казгеоинформ» Бош директори:

- Миллий геология хизмати фаолияти доирасида архив маълумотлари, геологик ҳисоботлар, замонавий геологик маълумотлар асосида геолого-геофизик ўрганилганлиги сифатли таҳлили амалга оширилади. Шу жумладан, мавжуд инфратузилмалар ҳисобга олингани ҳолда ер ости бойликларини ўзлаштириш борасида истиқболли объектлар аниқланади. Натижада, геологик пакетлар шакллантирилади, бўлажак инвесторларга тақдим этилади.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатда Қаттиқ қазилма бойликлар атласи тайёрланяпти. У геологлар ва инвесторлар учун йўлчи юлдуз вазифасини бажаради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.