Қозоғистонда мевали дарахтларга ташхис қўйиш тизими ишлаб чиқилди

Қозоғистонда мевали дарахтларга ташхис қўйиш тизими ишлаб чиқилди

Қозоғистон ишланмаси ёрдамида мевали дарахтга хавфли бактерия юққан-юқмаганини билиб олиш мумкин. Янги ташхис тизими ўсимлик ДНКсида Erwinia amylovora (Эрвиния Амиловора) бактериясини аниқлай олади. Бу патоген олма ва нокларнинг куйиб кетишига сабаб бўлади. Натижада, атиги икки мавсумда улкан боғлар қуриб қолиши мумкин. Олимлар таъкидлашича, бу касалликни самарали даволаш усули ҳозирча ишлаб чиқилмаган, фақат бактерияни вақтида аниқлаш касаллик олдини олиш учун имконият яратади. Тест-тизим машҳур олма боғларини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Нурбўл Ғалиакпаров, биотехнология ва молекуляр генетика лабораторияси мудири:

- Биз тест-тизим ишлаб чиқдик. У изотермик тугунли реакция усулига асосланган. Бу иш маълум бир ҳароратда амалга оширилади. ПЗРдан анча нозик ҳис қилиши билан ажралиб туради. Ҳисобимизга кўра, полимераз ПЗРдан минг мартагача аниқроқ ишлайди. Айни вақтда ёлғон-ижобий жавоб бермайди. Мазкур усулдан фойдаланиш учун турли қимматбаҳо ускуналарни харид қилиш талаб этилмайди. Ҳатто сув ҳаммомидан фойдаланиш мумкин. Ҳатто дала шароитида ҳам ишлата оласиз.

Ишланма муаллифлари таъкидлашича, тест-тизим хорижий аналогларидан бир неча марта арзон. Қозоғистон боғбонлари бемалол харид қила олади. Олимлар саноат нусхаси чиқаришга асос бўлувчи патент учун ариза берди.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.