Республика ҳукумати томонидан тегишли қарор қабул қилинди. Авваллари бу байрам октябрнинг биринчи якшанбасида ўтарди. Энди эса у Бутундунё ўқитувчилар куни билан айни санада белгиланди. Бу кун жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатида нишонланади. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир Қозоғистонда 556 минг педагог мактабгача, ўрта, техник ва касб таълими соҳаларида ишлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси