Қозоғистонда қишлоқ хўжалик банки очилиши мумкин. Миришкорларни қўллаб-қувватлаш учун шундай тадбир кўриш керак, дейди сенатор Мурат Бахтиярули. Депутат фикрича, бунинг натижасида соҳа ривожига катта туртки берилади. Бу эса жуда зарур. Халқ вакили айтишича, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар суғорма майдонлар ҳолати ёмонлиги, сув етказиш, канализация тизимлари кўнгилдагидек эмаслигидан шикоят қилган. У таъкидлаганидек, минерал ўғитлар қимматлиги ҳам катта муаммо. Жорий йилда уларнинг баҳоси ўтган йилгидан салкам уч марта ўсди. Мазкур жараёнда маҳсулот нархини бир неча марта ошириб юбораётган воситачиларнинг ҳам улуши катта.
Мурат Бахтиярул, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Россия, Беларусь миришкорлари билан тенг рақобат қила олмайди. Гап шундаки, уларда ер ва миришкорлар мулкини гаровга олган ҳолда қуйи фоизлар билан узоқ муддатга қарз берувчи агробанклар мавжуд. Барча туманларда ана шундай банклар ишлаб турибди. Шуни эслатишни истардимки, улар каби молия ташкилотини, қишлоқ хўжалиги банкини ташкил қилиш таклифи парламентда бир неча марта кўтарилган. Лекин шу кунгача ўзининг ижобий ечимини топмай келяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси