Қозоғистонда рақамлаштириш жараёни ва Ай-Ти сектори хизматлари тобора илгарилаяпти. Ўтган йили бу соҳа 646 миллиард тенге даромад олган, дея маълум қилди Энержипром.кз портали. Хизматлар асосан мамлакат корхоналарига кўрсатилган. Шундан 575 миллиард тенгеси ҳуқуқий шахсларга берилган. Бу йўналишда Алмати, пойтахт ва Қарағанди минтақаси пешқадам. Кўрсатилган хизматларга келсак, асосан янги дастурлар ёзилган ва иловалар тармоққа қўйилган. Шунингдек, дастурлар билан таъминлаш, ахборот технологиялари соҳасида маслаҳат бериш ва ахборот-коммуникация инфратузилмаларини бошқариш улуши салмоқли.
Абдумалик Сарманов таржимаси.