Квазидавлат секторида меҳнат қилаётган 200 минг нафар ишлаб чиқариш ходимлари маоши кўтарилиши кутиляпти. Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов «2025 йилгача аҳоли даромади ошириш дастури» режаси муҳокамасида маълум қилишича, мазкур дастурнинг рўёбга чиқиши учун барча вазирликлар ва ҳокимлар, шу жумладан, қишлоқ раҳбарлари ҳам масъул бўлади.
Ерали Тўғжанов, Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари:
- Биз аниқ соҳалар бўйича даромадларни, ишлаб чиқаришда меҳнат қилаётган фуқаролар фаровонлигини оширишга доир қарорлар қабул қилишга келишиб олдик. «Самруқ-Қазина» жамғармаси билан боғланган кўплаб компаниялар бор. Уларни ҳамма яхши билади. Бу ташкилотларда ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар даромадини оширишга доир аниқ чора-тадбирлар кўрилиши зарур. Режага кўра, «Самруқ-Қазина» жамғармасига кирадиган компанияларда ишлаётган 200 мингдан зиёд одамнинг яшаш шароитлари яхшиланади.
Шуни ҳам айтиш зарурки, аҳоли фаровонлигини ошириш дастурига кўра, иқтисоднинг турли соҳаларида яна икки миллиондан кўпроқ иш ўринлари барпо этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.