Қозоғистонда иқтисодиёт 3,5 фоизга ўсиши кутилмоқда

Қозоғистонда иқтисодиёт 3,5 фоизга ўсиши кутилмоқда

Халқаро ташкилотнинг янгиланган прогнозига кўра, бу кўрсаткичларга углеводород секторидаги фаоллик туфайли  эришилади. Шу жумладан, нефть қазиб олиш кўпайиши мумкин. Бундан ташқари, тоғ-кон саноатига киритилаётган инвестиция миқдори ошяпти, ҳамёнбоп уй-жойни давлат томонидан молиялаштириш дастури давом этмоқда. Умуман олганда, Жаҳон банки аналитиклари мамлакатда инфляция пасайишини кутяпти. Эслатамиз, 2022 йилда Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 3,2 фоизга ўсган.

Абдумалик Сарманов таржимаси