Шу жумладан, инвестициявий иқлимни, давлат органлари ўртасида ўзаро алоқаларни яхшилаш ва бошқа йўналишлардаги тадбирлар кўриб чиқилди. Алихан Смаилов таъкидлашича, Ҳукумат тасдиқланган режаларни рўёбга чиқаришда давом этади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва қозоғистонликлар фаровонлиги босқичма-босқич ортиб боради. Шунингдек, жорий йилда давлат органлари томонидан қарор қабул қилиш суръатлари оширилиши мўлжалланган. Айни вақтда ҳужжат ва ҳисобот айланмаси қисқаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси